Хитойда кўзсиз чақалоқ туғилди

15:54, 28 сентябрь

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида кўзлари йўқ чақалоқ туғилди, деб ёзади “Вести”.

Чақалоқнинг онаси ҳомиладорлик пайтида мунтазам рақишда шифокорлар назоратида бўлган. Ундан ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмаган эди. Чақалоқ организмидаги ўзгаришлар у туғилганидан кейингина сезилди. 

Шифокорларнинг фикрига кўра, чақалоқ УТТ текшируви ёрдамида аниқлаб бўлмайдиган ноёб касаллик билан оғриган. Касаллик анофтальм деб аталади ва кўз қорачиқиғининг ривожланмаслиги билан кечади. 

Бундай касаллик тиббиётда кам учрайди, у наслдан-наслга ўтади. 

Чақалоқ 20 сентябрь куни туғилган, бироқ ОАВ бундан энлигина хабар топди. 

Маълум бўлишича, чақалоқнинг бошқа аъзолари яхши ривожланган. Унинг ота-онаси ҳайрия жамғармаларидан ёрдам сўраган. Улар чақалоқни ўзлари катта қилмоқчи. 

Аввалроқ Хитойда 31 бармоқли бола туғилгани маълум қилинган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!