Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Озарбайжон истеъмолчилар иттифоқи билан меморандум имзолади

16:55, 28 сентябрь

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси жорий йилнинг 22-26 сентябрь кунлари Озарбайжон эркин истеъмолчилар иттифоқи таклифига мувофиқ Боку шаҳрида бўлди. 

Томонлар ўзаро ахборот алмашиш, қўшма лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, биргаликда учрашув, конференция, семинар ва симпозиумлар, мутахассис ва делегацияларнинг ўзаро ташрифларини   ташкил қилиш бўйича меморандум имзолади.  

Озарбайжонлик мутахассисларга Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолияти, мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлар учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берилди. 

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги ННТни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича кенгаш, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Аксилмонополия сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат хизмати ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотлари форумида учрашувлар ўтказди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!