Равшан Эрматов Россия – Коста-Рика учрашувини бошқаради

17:49, 28 сентябрь

Футбол бўйича Россия ва Коста-Рика миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқаради. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” хабар бермоқда.

Жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан ҳисобланган Равшан Эрматовга ён чизиқларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.

Хабарда қайд этилишича, мазкур ўртоқлик учрашуви 9 октябрь куни "Краснодар" стадионида ўтказилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!