Андижонда болалар ва ўсмирлар ўртасида футбол турнири бўлиб ўтди

11:12, 29 сентябрь

1 октябрь – Ўзбекистонда устозлар ва мураббийлар куни. Шу муносабат билан “Андижон” футбол клуби тасарруфидаги “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”да 2006 йил ва ундан кичик ёшда бўлган болалар иштирокида турнир ташкил этилди.

Унда жами 14 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”нинг ушбу ички мусоқабаси бугун якунига етди. Финал эрталаб соат 10:00 да бошланди. Унда Ислом Аҳмедов бошчилигидаги “БЎФМ” жамоаси Рафаель Муслимов бошқарувидаги “Арена” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Айтиш керакки, финал учрашувига “Андижон” жамоаси ижрочи-директори Санжарбек Якубекков  ва бош мураббий Ориф Маматказин ҳам ташриф буюриб, бевосита стадионда кузатиб борди. Қизиқарли ва муросасиз кечган финал учрашувида “Арена” жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!