Шароф Муқимов кучли психолог ёрдамига муҳтожлик сезмоқда

11:20, 29 сентябрь

Хонанда Шароф Муқимов айни пайтда кучли психолог ёрдамига эҳтиёж сезаётганини маълум қилди.

“Ўз ишини устаси бўлмиш зўр психолог керак”,—деб ёзди хонанда ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

Шароф Муқимов психолог хизматидан фойдаланишга қарор қилгани сабабларига ҳеч қандай изоҳ бермаган. Хонанданинг кузатувчилари  унга кучли психологларни тавсия этмоқда.

Аввалроқ хонанда рафиқаси Севинч Мўминова ва қизи Лейла билан биргаликда тушган оилавий суратларини эълон қилган эди.  

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!