Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади

12:03, 29 сентябрь

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Эрон ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши расмий ўйинлар олдидан ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Эслатиб ўтамиз, 6 ҳамда 11 октябрь кунлари ЖЧ-2018 3-саралаш босқичида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоси дастлаб, 6 октябрь куни Тошкентда Эрон миллий терма жамоасини қабул қилса, 11 октябрь куни Тошкентда Хитой терма жамоаси меҳмон бўлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бугун бошланган йиғинга жами 25 нафар футболчини жалб этган. Бу сафарги таркибдан аввалги ўйинларда терма жамоага чақирилмаган "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам ўрин олган. Миллий терма жамоа бош мураббийи Эрон ва Хитойга қарши ўйинлар учун якуний таркибни Тошкент йиғини якунида эълон қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егор Кримец (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Виталий Денисов (“Локомотив”, Россия), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай”, Хитой), Станислав Андреев (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Азиз Ҳайдаров (“Аш Шабоб”, БАА), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”).

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!