Метро учун ойлик йўл чипталари жорий қилинди

12:03, 29 сентябрь

Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида шаҳримиз ахолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ метрода фойдаланиш учун ойлик йўл чипталарини қайта жорий қилди. Бу ҳақда  "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ  ахборот хизмати хабар бермоқда.

 2016 йил 1 октябр кунидан  ҳозирда амалда бўлган ойлик йўл чипталарининг нархи қуйидагича:

- Н (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус) - 60 000 сўм
- Т (талабалар учун – автобус) - 60 000 сўм 
- Ў (ўқувчилар учун – автобус) - 60 000 сўм 
- АВ (умумий аҳоли учун – автобус) - 120 000 сўм

серияларига қўшимча равишда автобуслар ва метрода фойдаланиш учун жорий этилган ойлик йўл чипталарининг нархи эса:

- НМ (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус ва метро) - 83 000 сўм
- ТМ (талабалар учун – автобус ва метро) - 83 000 сўм 
- ЎМ (ўқувчилар учун – автобус ва метро) - 83 000 сўм 
- АВМ (умумий аҳоли учун – автобус ва метро) - 166 000 сўм

 
Янги турдаги ойлик йўл чипталари 2016 йил 29 сентябр кунидан сотувга чиқарилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!