Луис Энрике туркиялик шогирдининг ўйинидан мамнун эканини билдирди

12:50, 29 сентябрь

“Барселона” жамоаси устози Луис Энрике “Боруссия М”га қарши (2:1) ЕЧЛ 2-туридан кейин клуб ярим ҳимоячиси Арда Тураннинг ўйинидан мамнун эканини айтиб ўтди.

“Тураннинг ўйинидан ўтган мавсум ҳам мамнун бўлганман. У “Барселона”га ўтган шароитида клубга киришиб кетиш осон эмас. Арда ўз услубидаги ўйинни намойиш қилмоқда”, – деди Луис Энрике.

Эслатиб ўтамиз, Арда Туран ўтган мавсум бошида “Атлетико”дан “Барселона”га ўтганди. Аммо ФИФА тақиқи туфайли 2016 йилнинг ёзига қадар каталонияликлар сафида тўп сура олмаганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!