Анжелина Жоли Брэд Питтни “йўқ қилиш”ни режалаштирган

14:08, 29 сентябрь

Голливуд актёрлари Брэд Питт ва Анжелина Жолининг ажрашиши ҳақида шу кунгача кўп хабарлар эълон қилинди. Брэд Питтнинг ўзидан тортиб, актрисалар Марион Коттийяр, Кортни Кокс ҳақидаги маълумотлар шулар жумласидан.

Бироқ ажрашиш ташаббускори Анжелина Жолининг ўзи эса ҳозирда Малибу шаҳридаги ижара уйда болалари билан яшаб, турмуш ўртоғининг қўнғироқларига жавоб бермаяпти. 

Ғарб ОАВларининг маълумот беришича, Жоли Питтга қарши режа ишлаб чиққан. Бу режа эса Питни йўқ қилишга қаратилган. Унга туҳмат қилиш, унинг обрўсини бир пул қилиш ва ниҳоят уни йўқ қилиш режанинг узвий қисмидир, деб ёзади "Сегодня" нашри.   

2013 йилда Анжелина Брэдни яхши ота, дея таърифлаган эди. Ҳозирги кунга келиб эса Питт фарзандлари билан шафқатсиз муомалада бўлганликда айбланмоқда. 

“Энжи ҳақиқатдан ҳам эрини йўқ қилишга қарор қилган. Агар Питт Жолининг фарзандларини бир ўзи тарбиялаш истагига қаршилик қиладиган бўлса, бу режа амалга ошади”,—дейди Жолига яқин манба.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!