Голливуднинг яна бир жуфтлиги муносабатларига якун ясади

14:59, 29 сентябрь 2016

Голливуд актёрлари Наоми Уоттс ва Лив Шрайбер алоҳида алоҳида яшашга қарор қилишди, деб ёзади “Lenta.ru”.

47 ёшли Уоттс ва 48 ёшли Шрайбер улар учун ва оиласи учун энг тўғри йўл ажрашиш бўлганини маълум қилди. 

“Юракларимизда улкан муҳаббат, ҳурмат ва дўстлик туйғулари билан биз болаларни биргаликда ўстириш ва муносабатларимизнинг янги босқичига ўтишга қарор қилдик”,—дейди актёрлар. 

Наоми ва Лив 2005-йилда Нью-Йоркдаги ҳайрия балида танишишган эди. Актёрлар расман никоҳдан ўтмаган бўлса ҳам уларнинг икки нафар фарзандлари бор: 7 ёшли Сэмюэл ва 8 ёшли Александр.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!