Роналдунинг шахсий самолёти аварияга учради

18:32, 29 сентябрь

Португалия терма жамоаси ҳамда “Реал Мадрид” клуби етакчиси Криштиану Роналдунинг Gulfstream G200 русумли шахсий самолёти аварияга учради. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашрига таяниб, Championat.com хабар бермоқда.

31 ёшли футболчининг самолёти Барселонадаги Эль-Прат аэропортида қўниш вақтида аварияга учрагани айтилмоқда. Ҳаво кемаси бортида бўлган йўловчилар жароҳат олмаган. Роналдунинг ўзи эса унинг ичида бўлмаган.

Манбанинг таъкидлашича, самолётга жиддий зарар етказилган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!