Европа Лигаси. Одил Аҳмедов тўп сураётган “Краснодар” йирик ғалабага эришди (Видео)

08:38, 30 сентябрь

Европа Лигаси турнирининг 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сураётган “Краснодар” клуби ўз майдонида “Ницца” футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда “Краснодар” 5:2 ҳисобида зафар қучиб, қаторасига иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Таъкидлаш керакки, Одил Аҳмедов ушбу ўйинда 59 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, ўз ўрнини Газинскийга бўшатиб берди.

Краснодар (Россия)Ницца (Франция) 5:2
Голлар:   1:0 – 22 Смолов, 2:0 – 33 Жоаозиньо, 2:1 – 42 Балотелли, 3:1 – 65, пенальти Жоаозиньо, 3:2 – 71 Сипрьен, 4:2 – 86 Ари, 5:2 – 90 Ари. 
Краснодар – Крицюк, Налдо, Гранквист, Енжейчик, Торбинский, Каборе, Одил Аҳмедов (Газинский, 59), Подберезкин (Лаборде, 74), Куасси, Жоаозиньо, Смолов (Ари, 29).
Ницца – Кардиналь, Данте, Бесс, Сарр, Далберт (Сипрьен, 66), Эссерик, Сери, Бельханда, Козьелло (Вальтер, 79), Рикарду Перейра, Балотелли (Плеа, 46).
Огоҳлантиришлар:  Сери (45), Налдо (50), Гранквист (55), Бесс (64), Кардиналь (69), Ари (86).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!