Европа Лигаси. “Манчестер Юнайтед” кичик ҳисобда “Заря”ни мағлуб қилди (Видео)

09:08, 30 сентябрь

Европа Лигаси мусобақасининг “А” гуруҳи 2-турида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида Украинанинг “Заря” футболчиларини қабул қилди.

Мазкур ўйинда “МЮ” катта устунликка эга бўлиши кутилганди, бироқ ундай бўлмади. 69-дақиқада Златан Ибрагимович томонидан киритилган гол ягоналигича қолди ва манкунианлар 3 очкога эга бўлди.

Манчестер Юнайтед (Англия)Заря (Украина) 1:0
Гол: 1:0 – 69 Ибрагимович. 
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Фосу-Менса (Марсьяль, 74), Байи, Смоллинг, Рохо, Феллайни, Погба, Лингард (Руни, 67), Мата (Янг, 74), Рэшфорд, Иброҳимович.
Заря – Шевченко, Каменюка, Сиваков, Форстер, Соболь, Караваев, Гречишкин, Чайковский (Гордиенко, 80), Петряк, Любенович (Липартия, 76), Кулач (Паулиньо, 60).
Огоҳлантиришлар: Байи (63), Каменюка (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!