Ўзбекистонлик ҳакам Азиз Асимов U-16 Осиё чемпионати ярим финал ўйинини бошқаради

11:00, 30 сентябрь

Айни дамда Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бугун ярим финал ўйинларига старт берилади.

ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур турнирда Азиз Асимов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ўйинларни бошқариб бормоқда. Эътиборлиси, ярим финал доирасидаги Эрон ҳамда КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўйинни айнан Азиз Асимов бошқариб боради. Ушбу турнирда Асимовга қанотда яна бир ўзбекистонлик ФИФА лайнсмени Руслан Серазетдтинов ёрдам бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Азиз Асимов бунгача, Осиё чемпионатида Япония – Вьетнам, Уммон – Жанубий Корея ҳамда Жанубий Корея – Малайзия ўртасидаги ўйинларни бошқариб борган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!