Аёллар пардозида эркакларни ақлдан оздирадиган 10 нарса

11:36, 30 сентябрь

Пардоз катта мўъжизаларга қодир, кўп қизлар юзлари устида соатлаб бош қотиришади. Аммо табиий савол юзага келади: эркаклар бундай нарсага қандай қарайди?

AdMe.ru интернетдан ушбу саволга жавоб топди ва ажойиб натижаларни қўлга киритди. Мана эркакларга аёллар пардозида ёқадиган 10 қирра.

 

Кўпчилик эркаклар аёллар кўзидаги мана шу нафис чизиқни ёқтиришини маълум қилган. Энг универсал ранг эса қора.

 

Ҳар бир аёл териси гўзаллик ва саломатликдан порлашини истайди. Эркаклар ҳам бу нарсага бефарқ эмас. Шу сабабли ҳар қандай пардозда биринчи галдаги нарса шу. 

 

Енгил тусдаги қизил ёноқлар терига соғлом кўриниш баҳш этади, аммо бу борада ошириб юбормаслик керак. Табассум қилинг, юзингизги бироз қизил тус беринг — сиз дунёни забт этишга тайёрсиз.

 

Психологлар қизил ранг инсон онгида ёшлик ва мафтункорлик тимсоли эканлигини таъкидлашади. Аксарият эркаклар айнан мана шу лаб бўёғига эътибор қаратишади.

 

Асосан жигарранг, шафтоли ранг, кул ранг тусдаги тенлар қарашларингизни мафтункор қилади.

 

Аёлларнинг образида эркаклар қадрлайдиган энг асосий нарса табиийлик. Жуда қалин қилиб бўрттириб бўялган қошлар эркакларга ёқмайди. 

 

Афсуски тонал кремнинг қалинлиги юзингиздаги ҳамма камчиликларни яшира олмайди, шунчаки юзингизни сувалган қилиб кўрсатади. Тонал воситаларни енгил текстура билан суртинг — BB ва CC кремлар юзни текислайди ва унга соғлом кўриниш баҳш этади.

Кўзларни смоки айз усулида пардоз қилиб, кулгили кўринишга келмаслик ҳамманинг қўлидан келмайди. Аммо ҳақиқий устаси бу ишни жуда маҳорат билан бажариб мафтункор бўла олади. 

Яна бир муҳим жиҳат ҳақида айтиб ўтиш лозим: эркаклар ёпишқоқ текстурани ва лабларнинг ялтирашини у қадар ёқтиришмайди. Майин, крем помада ва бальзамлар хит-парадда юқори поғоналарни забт этади.

Ҳар бир эркакка ёқиши мумкин бўлган асосий жиҳат бу гўзаллигингизни яна бир бор таъкидлаб турувчи табиий пардоздир. 

Асосийси пардозда меъёрни билишдир, сабаб меъёрдан ортиқ ҳар қандай нарса бачканалик бўлади.

Дарвоқе, ҳеч қандай замонавий пардоз самимий табассум ва бахтли кўриниш ўрнини босолмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!