Хитойдан Германияга учаётган самолёт Москвага шошилинч қўндирилди

11:44, 30 сентябрь

29 сентябр куни Россиянинг Москва шаҳридаги Шереметьево аэропортида Шанхайдан Франкфуртга учаётган Air China авиакомпанияси самолёти шошилинч қўндирилди, деб хабар беради “Вести”.

Лайнер экипажи бортдаги йўловчилардан бирининг соғлиғи бирдан ёмонлашгани учун Москва аэропортига шошилинч қўнишга рухсат сўраган.  

Самолёт қўнганидан сўнг жонлантириш бўлими шифокорлари тезда йўловчига тиббий ёрдам кўрсатишга уринди, бироқ у аллақачон вафот этган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!