Samsung кир ювадиган машиналари портлаш хавфи бор деб эълон қилинди

11:47, 30 сентябрь

Истеъмол товарлар хавфсизлиги бўйича АҚШ комиссияси Samsung кир ювадиган машиналарининг эгаларини ускунада портлаш хавфи борлигини айтиб огоҳлантирди. Бу ҳақда CNN Money сайти хабар берди.

Ушбу эълон 2011 йилнинг мартидан 2016 йилнинг мартигача ишлаб чиқарилган ускуналарга тегишли. Аниқ моделлар ҳақида маълумот беилмаяпти.

Комиссия одамларга “деликатная стирка” режимидан фойдаланишни таклиф қилди, сабаби барабаннинг паст тезлиги хавфини камайтиради.

Техас, Жорджия ва Индиана штатида яшовчилар кир ювиш чоғида кир мошиналар портлаганини маълум қилишган. Нью-Жерси федерал судига билдирилган даъво аризада Samsung маҳсулотларида нуқсон борлигини яширишга урунган.

Суд жараёнида компания вакиллари изоҳ беришдан бош тортишди. Улар Samsung АҚШ ҳукумати билан ишлашини маълум қилишди. Бундан ташқари, уларнинг сўзларига кўра, 2011 йилдан кир мошина эгалари томонидан 100 миллиондан ортиқ хавфсиз кир ювиш жараёни амалга оширилган.

Samsung шунингдек аккумулятори портлаган 2,5 миллион Galaxy Note 7 смартфонларни қайтариб олди. Бир қатор хорижий авиакомпаниялар ўз самолётларини бортида ушбу ускунадан фойдаланишни таъқиқлашди. Samsung 35 та шундай ҳолатни қайд этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!