Бангладешда кўриниши 80 ёшли чолни эслатувчи чақалоқ туғилди(Видео)

11:58, 30 сентябрь

Бангладешдаги туғруқхоналардан бирида ташқи кўриниши 80 ёшли чолни эслатувчи чақалоқ туғилди, деб хабар беради “Вести”. 

Мазкур ҳолат барчани ҳайратга солди. Чақалоқнинг юз қисми ажинлар билан қопланган, кўзлари осилиб қолган, танаси эса қуришган. Шифокорлар унга "прогерия" ташхисини қўйди. Бу жуда кам учрайдиган касаллик бўлиб, у организмнинг барвақт қариши билан кечади. 

Чақалоқнинг ота-онаси ўғил фарзанд кўришганидан мамнун ва уларни фарзандларининг ташқи кўриниши хавотирга солмаяпти. 

Боланинг отаси у фарзандини қандай бўлса шундайлигича қабул қилишини таъкидлади. Ҳозирги кунда уларникига ҳар куни ўнлаб одамлар чақалоқни кўриш учун келмоқда. 

Шифокорлар айни дамда боланинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётганини маълум қилди. Бироқ унинг кейинги ҳаёти қандай кечиши ҳақида ҳеч нарса айтилмаяпти. 

Аввалроқ Хитойда кўзсиз чақалоқ туғилгани ҳақида хабар берилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!