“Арсенал” раҳбарияти Арсен Венгер билан шартномани яна 2 йилга узайтирмоқчи

13:54, 30 сентябрь

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси раҳбарияти клуб бош мураббийи Арсен Венгернинг амалдаги шартномасини яна икки йилга узайтирмоқчи.

Франциялик мураббийнинг Лондон клуби билан келишуви 2017-йилнинг ёзигача мўлжалланган. Раҳбарият мутахассисни қўлдан чиқармаслик учун унга янги шартнома таклиф қилиш ниятида.

Маълумот учун, Арсен Венгер 1996 йилдан буён “Арсенал” клубини бошқариб келмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!