Франциялик фуқаро ўзига табассум қилишни тақиқлаган паспортчиларни судга берди

15:01, 30 сентябрь

Исми сир сақланаётган Франция фуқароси паспортига табассум қилиб суратга тушишни тақиқлаган маҳаллий амалдорларни судга берди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Маҳаллий мансабдорлар суратни “ўта ножиддий” деб топишди ва франциялик фуқародан жиддийроқ қиёфада суратга тушишни талаб қилишди. 

Судга мурожаат қилган фуқаронинг айтишича, ҳужжатлаштиришдаги қатъий қоидалар унинг асабига ўйнаган. Француз бу меъёрларни эскирган ва жамоат учун хавфли деб атади. Унинг адвокати ўз мижозининг сўзларини тасдиқлаган.

“Ҳукумат мижозимга табассум қилишни тақиқлай олмайди. Бу қарорда ҳеч қандай юридик асос йўқ”,—дейди адвокат.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!