Cаудия маликаси парижлик йигитни ножўя хатти-ҳаракати учун оёғини ўпишга мажбур қилди

15:04, 30 сентябрь

Саудия Арабистони маликаси Париж шаҳрида мазкур шаҳарда яшовчи йигитни оёқларини ўпишга мажбур қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Маълум бўлишича, парижлик йигит рассом ва декоратор бўлиб ишлайди. Мазкур ҳодиса Фош кўчасида юз берган. 

Исми сир сақланаётган рассом малика яшаётган уйни ташқи томондан суратга туширган. Суратлар унинг иши учун зарур бўлган. Буни кўрган малика Фейсал яъни собиқ қирол Холид ибн Абдул-Азиз Аль Сауднинг қизи рассом бу суратларни ОАВга сотиш учун туширяпти деб ўйлади.  

У ўз тансоқчиларига эркакни қўл ва оёқларини боғлаб, унинг қўлидан иш қуролларини олиб қўйишни буюрди. Бундан сўнг эса парижлик йигитни оёқларини ўпишга мажбур қилди. 

Бундан ғазаб отига минган рассом полицияга мурожаат қилди ва компенсация тариқасида 20 минг евро талаб қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!