Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов “Краснодар” сафида жароҳат олди

16:19, 30 сентябрь

Россиянинг “Краснодар” клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов “Ницца”га қарши (5:2) Европа Лигаси 2-турида жароҳат олди. Бу ҳақда “Championat.com” нашри хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, ўзбекистонлик футболчи жароҳати туфайли 59-дақиқада захирага олинишни сўради. “Краснодар” бош мураббийининг айтишича, Аҳмедовда чарчоқ аломатлари сезилган. Унинг сафга қайтиш муддати тез орада маълум бўлади.

Бундан ташқари, “Краснодар” ҳужумчиси Фёдор Смолов ҳам жароҳатланган. Унинг ҳам майдонга қачон қайтиши ҳозирча номаълум. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!