Фарғонада “Камолот-тур” IX веломарафонининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

09:26, 01 октябрь

Фарғонада ўтказилган “Камолот-тур” IX ёшлар веломарафонининг вилоят босқичида 300 дан зиёд ҳаваскор велоспортчи иштирок этди.

Уч ёш тоифасида ўтказилган мусобақада Қува туманидаги 50-умумтаълим мактаби ўқувчиси Миржамол Рўзалиев, Тошлоқ тумани “Садда” маҳалла фуқаролар йиғинидан Элёр Нишонов, Қува қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Жавоҳир Жамолиддинов биринчи ўринни эгаллаб, мамлакат босқичига йўлланма олди.

Мусобақа ғолиблари ва бир қатор қўшимча номинациялар бўйича энг фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!