Нигина Абдураимова “Tashkent Open –2016” турнирининг ярим финалига чиқди

13:32, 01 октябрь

Ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова пойтахтимизда давом этаётган “Tashkent Open –2016” халқаро турнирининг жуфтлик баҳсларида япониялик Хироко Кувата билан ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

ЎзАнинг хабар беришича, нуфузли турнирнинг биринчи даврасида Нигина ва Хироко полшалик Катарижан Питер ва испаниялик Силвия Солер-Эспиносани 7:5, 7:5 ҳисобида, чорак финалда украиналик Людмила ва Надя Киченокларни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Н.Абдураимова ва Х.Кувата турнирнинг ярим финал учрашувида голландиялик Деми Шуурс ҳамда чехиялик Рената Воратсовага қарши кортга чиқади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!