Nike компанияси Криштиану Роналду билан умрбод ҳамкорлик қилмоқчи

14:30, 01 октябрь

Спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи машҳур Nike бренди “Реал” юлдузи Криштиану Роналду билан умрбод ҳамкорлик қилмоқчи, дея маълум қилмоқда “iSport.ua”.

Маълумотларга кўра, футболчи ва компания ўртасида яқиндагина 2021 йилгача мўлжалланган келишув тузилганди. Бироқ компания таниқли футбочи билан умрбод шартнома имзоламоқчи.

Таъкидлаш керакки, Nike бир неча йил олди машҳур баскетболчи Майкл Жордан ҳамда бразилиялик таниқли футболчи Роналдо билан умрбод битим тузганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!