Тони Кроос Манчестер шаҳри клублари эътиборига тушди

14:59, 02 октябрь

"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари “Реал” ҳимоячиси Тони Кроссга қизиқиб қолди. Бу ҳақда ESPN FC портали хабар бермоқда.

Манбанинг қайд этишича, юқорида тилга олинган икки клуб германиялик футболчини келаётган қишки трансферда сотиб олишга уриниб кўради. Ўз навбатида мадридликлар 26 ёшли футболчини қўйиб юбориш эҳтимоли жуда кичик.

Жорий мавсумда Тони Кроос Испания чемпионатининг 6 ўйинида иштирок этиб, битта гол ва учта голли узатмага муаллифлик қилди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!