Неймар ўз ватани ҳукуматини судга берди

19:34, 02 октябрь

Бразилия терма жамоаси ҳамда “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар мамлакат ҳукуматини судга берди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, “Спорт-Эксрпесс” хабар бермоқда.

24 ёшли футболчи унинг солиқ тўламаслик юзасидан ўтказилган суриштирув ишларидан олинган маълумотларнинг тарқалишидан сўнг бундан қарорга келган.

Аввалроқ Неймар “Барселона”га ўтиш чоғида DIS фондига трансфернинг 40 фоизини тўлаши керак эди. Шунга қарамай, у бу ишларда айбдор эмаслигини бир неча бор таъкидлаган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!