Виктория Бекxемдан 8 гўзаллик қоидаси

09:36, 03 октябрь

1.     Кўзойнак. Ҳар куни ўзингиз учун яратилган образни янаям замонавий кўрсатиш учун кўзойнакларсиз кўчага чиқманг.

2.     Жинси шим. Агар бир неча ҳил жинси шимлар сотиб олишга иложингиз бўлмаса бир дона тўқ кўк ёки қора жинси, албатта, гардеробингизда бўлсин. Бу турдаги шим барча кийимларингизга мос келади.

3.     Аксесуарлар. Ҳар бир аёл гардеробида бир неча ҳил сумкалар бўлиши керак. Ҳатто, жуда оддий кийинган бўлсангиз  ҳам қўлингизда ёрқин рангдаги сумка бўлсин. 

4.     Балеткалар. Ҳозирги пайтга келиб, баланд пошнали туфлилар ўрнини оддий ва қулай балеткалар эгалламоқда. Балеткаларни ҳатто тўй кўйлаклари билан ҳам мослаштириб кийишмоқда. Фақат баланд пошнали туфлиларгина аёлни дилбар кўрсатади, деган гапларга ишонманг.

5.     Ҳар доим вазиятга қараб кийининг.

6.     Меъёрни асло унутманг. Агар калтароқ  юбка кийсангиз,  албатта,  енглари узун кофта танланг.

7.     Қора ва оқ ранглар уйғунлиги сизни бир вақтнинг ўзида жиддий, савлатли ва мафтункор қилиб кўрсатади.

8.     Минимализм. Кам тақинчоқлар тақсангиз оддий, кўримсиз бўлиб қоламан, деб ўйламанг. Бор-йўғи битта камар ҳам сизни жуда башанг ва ораста кўрсатиши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!