Осиёнинг 2 карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров 34 ёшга тўлди!

09:40, 03 октябрь

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, “Локомотив” футбол клубининг ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров бугун, 3 октябрь куни 34 ёшга тўлди.

Жепаров 2008 ва 2011 йиллардаги Осиёнинг икки каррра энг яхши футболчиси, 2008 ва 2010 йилларда эса Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Тажрибали ярим ҳимоячи индивудиал мукофотлардан ташқари 7 марта Ўзбекистон чемпиони (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2008, 2009) ва 6 марта Ўзбекистон Кубоги (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2008) соҳиби бўлган. 2007 йилда эса “Пахтакор” сафида Ҳамдўстлик Кубоги ғолиби бўлган.

2010 йилда ярим ҳимоячи Жанубий Корея чемпионати ва Кубоги соҳиби бўлган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2002 йилдан буён тўп тепиб келаётган Жепаров 117 ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол киритган.

Жепаров ёрқин фаолияти фаолияти давомида “Навбаҳор”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Сэул” (Жанубий Корея), “Ал-Шабоб” (С.Арабистони) ва “Сеонгам” (Жанубий Корея) клубларида тўп сурган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!