Японияда тўфон сабабли 300 та авиарейс бекор қилинди

10:21, 03 октябрь

Японияга фавуқлодда кучли “Чаба” тўфони яқинлашаётгани сабабли 298 авиарейс бекор қилинди.

Япониянинг тўққизта авиакомпанияси Окинава йўналишидаги рейсларни бекор қилингани ҳақида эълон қилди.

Айни дамда тўфон жанубий перфектура ҳудудида. Бугун тунда тўфон архипелаг оролларига етиб келади. Кейинроқ йўналишини шимолдан шимоли-шарқий йўналишга ўзгартириб, бутун Япония ҳудудидан ўтади.

Тўфон марказида тўфон босими 925 гектопаскални ташкил қилади. Марказда шамол кучи сониясига 50-70 метрга тенг. Тўфон кучли шамол ва ёмғирлар билан кузатилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!