Ғайрат Усмоновни фикридан қайтаришди

10:52, 03 октябрь

Истеъдодли ижодкор Ғайрат Усмоновнинг бу йил концерт бериш нияти йўқ эди. Аммо ташкилотчиларнинг таклифи ва албатта, азиз мухлисларининг илтимосини инобатга олиб, бу фикрдан қайтди. 

Хонанда 8 октябрь куни “Истиқлол” санъат саройида “Қалбимдасизлар” номли яккахон дастурини тақдим этади. Дастур репертуаридан 22 та қўшиқ ўрин олган бўлиб, аксариятини янги тароналар ташкил этади.

– Концерт бор йўғи бир кун. Аммо унда мухлислар соғинчини қондира оладиган меҳр бор. Шу боис ҳам уни “Қалбимдасизлар” деб номладик, - дейди хонанда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!