Роналду сўнгги 6 йилда биринчи марта 4 ўйинда атиги битта гол урди

10:54, 03 октябрь

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионати 7-турида “Эйбар”га қарши (1:1) кечган учрашувда гол ура олмади ва голсиз сериясини тўртта ўйинга етказди.

Жорий мавсумда 31 ёшли футболчи Испания чемпионатида атиши битта гол урди. Ушбу натижа унинг Испания чемпионатида 4 учрашувда қайд этган энг ёмон натижаси сифатида қайд этилди.

Роналду 2010/11 йилги мавсумда ҳам Испания чемпионатининг 4 ўйинида биттагина гол урган эди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!