Тошкентда муқаддам ёпилган бир қанча кўчалар очилмоқда(Фото)

11:02, 03 октябрь

Тошкентда шанба куни бир вақтнинг ўзида бир қанча жойларда ўтган йилларда ёпилган кўча қисмларини очиш бўйича ишлар бошлаб юборилди, деб ёзади “Газета.uz”.

Мустақиллик шоҳ кўчасининг Оққўрғон, Абдулла Қодирий ва Сайрам кўчасининг 7-тор кўчаси билан кесишган қисмларида ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Ойбек ва Фидокор кўчалари чорраҳасидаги йўловчилар ўтиш йўли ҳам қайта очилмоқда.












Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!