Оёқдаги қадоқлар азоб берса…

11:10, 03 октябрь

— Оёғимда қадоқлар бор. Юрганимда туфлимга қадалиб, азоб беради. Уларни қандай йўқотиш мумкин?

Лола Самандарова, Жиззах шаҳри

Саъдулла СОИПОВ, тиббиёт фанлари номзоди, дерматолог: — Аслида оёқдаги қадоқ ноқулай ёки жуда тор пойабзал кийиш натижасида ҳосил бўлади. Бунда қон айланиши ва лимфа оқими бузилади. Оқибатда нерв охирлари атрофияга учраб, ўлади. Шундан сўнг терининг мугуз қавати қалинлашиб, қадоқлар юзага келади.

Қадоқни оддий муолажа ёрдамида кетказиш мумкин. Қайноқ сув солинган кичик идишга бир қисм мойчечак (ромашка), бир қисм арғувон (липа) барг ё гуллари, бир қисм иттиканак (череда) солиб, аралаштиринг. Сўнгра шу аралашмани тоғорадаги 3 литр иссиқ сувга солинг-да, 2 ош қошиқ ичимлик содаси қўшинг. Кейин сувга оёғингизни солиб ўтирсангиз, қадоқлар юмшаб, жилвиртош билан ишқаласангиз, осонгина кетади.

Лимон сувига ботирилган печакгул баргларини қадоқ устига қўйиб, ўраб қўйсангиз ҳам улар юмшайди. Сўнг оҳиста кесиб ташласангиз бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!