АҚШлик ўқитувчи муаммоли синфда давоматни 40 % дан 93 % га кўтаришга эришди

11:10, 03 октябрь

АҚШнинг Бронкс шаҳрида яшовчи ўқитувчи Стивен Ритц (Stephen Ritz)нинг ҳаётида даҳшатли воқеа (фарзанди вафот этгунча) ҳамма нарса бошқаларникидан умуман фарқ қилмасди, деб хабар беради “Аdme.ru” нашри.

Бу фожеа уни батамом бошқа одамга айлантирди. Стивен кўп ўтмай, ўзи яшайдиган тумандаги нобоп оила фарзандларини тўплаб, дарс ўта бошлади. Бу ерда яшовчи болаларнинг 17 % гина ўрта маълумот олгани ҳақидаги дипломга эга бўлиб, қолганлари дарсга бормас ва давлат имтиҳонларидан ўтолмаганди.

Мактабда зўравонлик, очлик ҳукмрон эди. Стивеннинг 99 % ўқувчиси текин овқатланишга муҳтож эди. Бронкс диетологлар “озиқ-овқат маҳсулотлари танқис” деб атайдиган туманда яшарди. Туман аҳолисида табиий маҳсулотлардан тайёрланган овқатларни истеъмол қилиш имконияти йўқ эди. Улар асосан фастфудлар билан қорин тўйдиришарди. Нотўғри овқатланиш, турли касалликларни, руҳий муаммоларни юзага келтирганди. Шундай кунларнинг бирида Стивенда мактабда ўқувчилар билан бирга фойдали маҳсулотларни етиштириш ғояси туғилди. У мактабда боғ ва иссиқхона яратди. Болалар ўқиш билан бирга ўз қўллари билан турли озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришди. Стивен ўқувчиларини боғдорчилик сирлари билан ҳам таништирди. Бунга қизиққан ўқувчиларнинг давомати 40 % дан 93 % га кўтарилиб, давлат имтиҳонларини ҳам муваффақиятли топширишди. Ўқувчилар синфнинг ўзида ҳам турли ўсимликларни етиштиришмоқда.

“Мактабда болаларни тўғри овқатланишга ўргатиш асосий вазифалардан биридир. Улар ўз меҳнати самарасини ота-онаси билан бирга баҳам кўрса, бундан ортиқ қувонч борми?”, дейди Стивен.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!