Қандай ҳолларда Ўзбекистон фуқаролиги бекор қилинади?

11:23, 03 октябрь

“Айтингчи, қандай ҳолларда Ўзбекистон фуқаролиги бекор қилинади?”

Дилдора Собитова, Самарқанд вилояти

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари янги таҳрирда келтирилди ва унга кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш ҳолатлари белгилаб берилди. Хусусан:

1) шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;
2) агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;
3) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;
4) агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;
5) агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса.
Чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахс ушбу факт ҳақида ўттиз кун ичида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар идораларига ёки чет элдаги консуллик муассасаларига хабар бериши шарт

“Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқариладиган 40-сонида қонун ҳужжатларига киритилган муҳим ўзгартиришлар билан танишишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!