“Уйқум келмайди-ю, лекин эснайвераман...”

11:34, 03 октябрь

–  Эшитишимча, организмда кислород танқислиги мавжуд бўлса киши ўз – ўзидан эснайверар экан. Чиндан ҳам шундайми? Ҳолсизлик ёки ётоқчилаш кайфияти кутилмаса ҳам эснайвериш яна ниманинг аломати бўлиши мумкин?

Ҳамид Отақулов, Сирдарё вилояти 

Саволга олий тоифали шифокор терапевт Нодира ҲАМРОЕВА жавоб беради: 

–  Эснаш бу шартсиз рефлекс ҳисобланиб, чуқур нафас олиб, нафас чиқаришдан иборат ҳодисадир. Тез – тез эснаш уйқусизлик, чарчоқ кузатилганида ёки мияга кислород кам етиб борганида келиб чиқади. Давомли эснаш айрим неврологик касалликларнинг белгиси бўлиши ҳам мумкин. Организмингиздаги ўзгаришларга аниқлик киритиш учун тиббий кўрикдан ўтишингиз зарур. Лозим топилса, таҳлиллар топширинг. Шунга кўра эснашнинг сабаби топилиб, керакли даво чоралари кўрилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!