Бахтли жуфтликлар ошкор этмайдиган 10 нарса

12:02, 03 октябрь

Баъзи бир нарсаларни жамоатчилик билан бирга муҳокама қилиш одоб-ахлоқ меъёрларига тўғри келмайди, баъзан эса одамнинг ўзи барча сир-асрорини ошкор этишни истамайди, дейди “Аdme.ru” нашри.

Ўзингизни бахтли жуфтлик деб атай олишингизга нималар сабаб бўлишини биласизми? Қуйида берилган мисоллар ёрдамида буни аниқлашингиз мумкин.

Бахтли жуфтлик учрашганда ва хайрлашаётганда бир-бири билан илиқ кўришиб, илиқ хайрлашади, юзларидан табассум аримайди.

Бахтли жуфтлик ҳаётида юз бераётган воқеаларни ижтимоий тармоқда кўз-кўз қилмайди.

Бахтли жуфтликнинг орасидан ола мушук ўтса-да, бир-бирини севишдан, бир-бирига ғамхўрлик қилишдан тўхтамайди.

Бахтли жуфтлик бир-бирини турли эркаловчи лақаблар билан аташдан уялмайди.

Бахтли жуфтлик бир-бирининг камчилик ва нуқсонларини яхши билса-да, бунга эътибор бермайди.

Бахтли жуфтлик нафақат байрам кунлари, балки ҳар куни бир-бирини хурсанд қилувчи мақтов сўзларни айтишдан чарчамайди.

Бахтли жуфтликнинг қизиқишлари ҳам умумий бўлади

Аммо шунга қарамай, уларнинг ўз шахсий ҳудудлари ҳам мавжуд бўлади.

Бахтли жуфтлик ҳар қандай вазиятда ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлайди.

Бахтли жуфтликларда бир-бирига нисбатан бўлган муҳаббат ҳар доим биринчи ўринда туради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!