Холестеринни нормал даражада қандай тутиб туриш мумкин?

12:10, 03 октябрь

1. Тана вазнига эътибор беринг: у қанча юқори бўлса, организмингиз шунча кўп холестерин ишлаб чиқаради.

2. Овқатга сархил саримсоқпиёз қўшинг. У қондаги холестерин миқдорини туширишда муҳим рол ўйнайди.

3. Стресслардан қочишга ҳаракат қилинг. Чунки стресслар қондаги холестерин даражасини оширади.

4. Сабзи, пиёз, карамдан кўпроқ истеъмол қилинг. Таркибидаги пектин ҳисобига бу сабзавотлар холестерин даражасини пасайтиради. Кунига 2 дона сабзи есангиз, унинг миқдорини 10-20 фоизга туширган бўласиз.

5. Дуккаклилардан истеъмол қилинг. Улар таркибида ҳам пектин мавжуд.

Холестеринга бой маҳсулотлар

Уларга қуйидагилар киради: консерваланган балиқ, икра, колбаса, сосиска, ёғлилик даражаси 2,5 %дан юқори бўлган сут, пишлоқ, сметана, музқаймоқ, тухум сариғи, қовурилган таомлар, кондитер маҳсулотлари, шоколад, сариёғ, маргарин...

Холестеринсиз ёки у кам миқдорда бўлган маҳсулотлар

Булар: балиқ, ёғсизлантирилган сут маҳсулотлари, парҳезбоп пишлоқ, тухм оқи, гуруч, ёнғоқ, ўсимлик ёғи, бодом, ёғлилик даражаси 30 %гача бўлган пишлоқ, мева-сабзавотлар, буғдойнинг қаттиқ навларидан тайёрланган макарон маҳсулотлари...

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!