Баҳриддин Чустий Нурсултон Назарбоев учун ўзбек таомларини тайёрлади

12:18, 03 октябрь

Баҳриддин Чустий Facebook’даги саҳифасида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев учун таом тайёрлаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Дарё”.

«Кечаги кун эсда коладиган кунлардан бирига айланди. Боиси, ушбу кун Қозоғистон президенти ҳурматли Нурсултон Абишевич Назарбоев учун ҳам ўзбек миллий таомларини тайёрлаш насиб этди. Жаноб президентга асосий таомга #chustiycuisine ресторани менюсидаги сет ва думғаза кабоб, ширинликка ҳолвайтар ва чак-чак тайёрлаб бердик», — дейилади саҳифада қолдирилган изоҳда.

Баҳриддин Чустий «ушбу тадбирни ташкил этган ва унга таклиф этиб, меҳмондўстлик кўрсатган барча ташкилотчиларга» миннатдорчилик билдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!