Трамп Хиллари Клинтонни қамашни таклиф қилди

12:31, 03 октябрь

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп унинг президент пойгасидаги рақиби Хиллари Клинтон қамоқда ўтириши кераклигини маълум қилди.

РИА Новостининг хабар беришича, ушбу таклиф билан Трамп Пенсилвания штати Манхейм шаҳрида бўлиб ўтган тарафдорлари учрашувда маълум қилди.

“У шу қадар кўп жанжалларга аралашганки, ҳатто бир неча бор ёлғонлари ҳам фош бўлган. Аммо АҚШ фуқароси сифатида гувоҳи бўлган энг даҳшатли воқеам ўтган ҳафтада содир бўлди. Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) у қочиб қутилган нарса ҳақида гапириб берганида ҳайратдан ёқа ушладим. У қамоқда бўлиши керак, ишонинг”, - дейди Трамп.

У шунингдек бир қатор ОАВлар унинг оппонентини ҳимоя қилаётганини маълум қилди. Хусусан New York Times, Washington Post, ва “CNN телеканали” Клинтоннинг телетармоғи сифатида фаолият юритаётганини таъкидлади.

Трампнинг айтишича, почта ёзишмалари бўйича уни айбдор деб топишган, кейин эса бунинг ортидан ёлғонлар ёғила бошлаган.

“Ўттиз уч мингта электрон хатлар ўчириб юборилди, йўқ қилинди, кислота билан ювилди, кейин телефонлар синдирилди”, - дейди Трамп.

Клинтон 30 мингга яқин электрон хатларни ўчирганини тан олди. ФҚБ директори Жеймс Коми сентябрда Клинтонга нисбатан жиноий иш очмади, бунга эса “ушбу ишда жиноят аломатлари йўқ деб топилгани сабаб бўлди”

Ўзининг ҳисоботида ФҚБ Клинтон ёзишма олиб борган мобил ускуналарни излашнинг имкони йўқлигини, сабаби улар йўқолган бўлиши мумкинлигини маълум қилган. ФҚБнинг сўровларига жавобан эса Клинтон хотирасидан шикоят қилиб, бунга 4 йил муқаддам олган мия чайқалишини сабаб қилиб кўрсатган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!