Андрес Иньеста “Барселона” сафида 600-ўйинини ўтказди

13:25, 03 октябрь

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста “Сельта”га қарши (3:4) Ла Лига 7-турида захирадан майдонга тушди. Каталонияликлар фахрийси, 32 ёшли хавбек жамоа либосида 600-ўйинини ўтказди. Бу ҳақда Radio France Internationale хабар бермоқда.

Интеста жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида иккинчи бўлиб турибди. Испаниялик футболчидан кейинги ўринлардан Карлес Пуёл (593 ўйин), Мигел Бернардо Бьянкетти (549), Лионель Месси (539) ҳамда Виктор Вальдес (535) жой олган.

Қайд этиш керакки, каталонияликлар сафида энг кўп ўйинни Хави ўтказган. Унинг ҳисобида “кўк-анор ранглилар” таркибида 767 та учрашув бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!