Телефон рақамингиз сизга қанчалик омад келтиришини аниқланг

13:59, 03 октябрь

Бу жуда осон! Астрологларнинг фикрига кўра, телефон рақамининг охирги сони психологияда ўзига хос ўринга эга.  У омад чақириши, кишига романтик кайфият баҳш этиши ва ҳатто асабийлаштириши ҳам мумкин экан. 

1

Бу жуда кучли рақам. У ижобий қувватингизни ошириб, атрофдагиларга сўзингизни ўтказишга ёрдам беради. Бу рақам соҳиблари анчайин эҳтиёткор бўлишлари лозим. Кўпам омадга ишониб қолманг. Аммо бизнесменлар ва мансаб пиллапояларидан кўтарилиш орзусида юрганлар учун айни муддаодир.

2

Бу рақам романтик кайфият бахш этишга қодир. Шу сабабли ҳам ёш жуфтликлар учун жуда муносиб. У эгасига мулойимлик, ақл билан иш кўриш ва кишиларни тушуна олиш қобилиятини улашади. Охирги сони “2” бўлган телефон рақамлари ўзига ишонганлар ва савдо ходимларига қўл келади.

3

Бу рақам ижод кайфиятини ўзида мужассамлаштирган. Шу сабабдан ҳам артистлар, шоирлар, мусиқачиларларга жуда мос. У илҳомлантиради ва ўз эгасига машҳурлик олиб келади. Аммо олдига аниқ мақсад қўйиб, унга томон интилаётларга тавсия этилмайди.

4

Бу рақам турғунлик, ишонч ва куч олиб келади. Шунинг учун банк ходимлари, адвокат ва фирма раҳбарларига ундан фойдаланиш тавсия этилади. Агар катта оилангиз бўлишини истасангиз айнан шу сон билан тугайдиган янги рақам сотиб олинг.

5

Бу сон саргузашт ва турли қизиқарли вазиятларни жалб қилишга қодир. Шу боис унинг соҳибидан ҳар нарсани кутиш мумкин. Ёлғизликни, саёҳат қилишни ва эркинликни ёқтирадиганлар танлови. Шунингдек бу сон эгасининг масъулиятсизлигидан ҳам дарак бериши мумкин. Оилапарвар ва руҳий муаммога дуч келган кишилар ундан узоқроқ бўлганлари афзал.

6

Оилапарварлар учун энг яхши танлов. У илиқлик, ғамхўрлик ва ҳимояни ўзида мужассамлаштирган. Аммо жуфтини излаётганлар охири “6” билан тугайдиган рақамларини ўзгартирганлари маъқул.

7

Ҳа, бу сонни хеч иккиланмай ғаройиботларга бой деб айтса бўлади. У файласуфлар, ҳаёт ҳақида фикр юритишни ёқтирадиган кишилар учун яратилган. Сон ички қувватингизни ва ўзингизга бўлган ишончингизнинг ортишига ёрдам беради.

8

Пул чақириш хусусияти туфайли тадбиркорлар учун айни муддао. Шунингдек у ҳамкасблар ва шерикларнинг сизга нисбатан ишончи ортишига ҳам ёрдам беради. Бу сон эгасининг ишбилармон, тежамкор ва қобилиятли эканини кўрсатиб турибди.

Раҳмдиллик ва ҳамдардлик “9” сони билан тугайдиган телефон рақами соҳибларига хос энг асосий хусусият. Уни тиббиёт ходимлари ёки ҳайрия ишлари билан шуғулланишни хуш кўрувчи кишилар танлаганлари мақсадга мувофиқ. Айтишларича омад мабудаси Фартуна  ҳам шу сонни хуш кўрган экан. Бироқ бирор хасталикдан азият чекувчилар, шунингдек, молиявий аҳволи танг турганлар ундан эҳтиёт бўлишлари лозим.

Атрофдагилар билан осон чиқишиб кетадиганларнинг омадли сони ҳисобланади. Бу рақам орқали ҳамкор топиш, шерикчиликда иш қилиб, биргаликдаги лойиҳаларни муҳокама қилиш доим омад келтиради. Жамоа бўлиб ишлайдиган инсонлар хеч иккиланмай “0” билан якунланадаган телефон рақамини танлайверсинлар. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!