Тошкентдаги «Ислом ота» жомеъ масжидининг янги суратлари эълон қилинди

14:13, 03 октябрь

Жасур Ҳамроев Facebook’даги саҳифасида Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида жойлашган «Ислом ота» жомеъ масжидининг янги суратларини эълон қилди.

Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда

«Яратганнинг Ердаги яна бир уйи… ‘Ислом Ота’ жомеъ масжиди. Қайта таъмирланган ушбу масжидда қилинажак ҳар бир дуо халқимиз қаҳрамони, Биринчи Президентимиз, марҳум Ислом отамиз охиратига нур бўлиб, сочилишига умид қиламиз!», — дейилади муаллиф саҳифада қолдирган изоҳда.

Эслатиб ўтамиз, масжидни тиклаш ишлари 2015 йил охирида бошланиб, 9 ой давом этди. Қурилиш-таъмирлаш ишларидан сўнг масжиднинг умумий майдони қарийб икки баробар ошиб, 2900 квадрат метрдан 5400 квадрат метргача катталашди. Энди масжидда 560 киши намоз амалларини адо этиши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!