Анор шарбатининг фойдалари

14:17, 03 октябрь

Ошқозон-ичак фаолияти бузилганда, камқонликда  ҳар куни уч маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан анор шарбати ичинг. Муолажани 2 ойдан 4 ойгача давом эттириш мумкин. 1 ойлик танаффус билан шу тартибда анор шарбатини истеъмол қилсангиз ҳам бўлади.

Организмни тозалаймиз. Бунинг учун 3 ҳафта давомида анор шарбати ичиш керак. Биринчи ҳафта кунига ярим стакандан, иккинчи ҳафтадан эса бир стакандан қабул қилиш мумкин.

Ҳайз циклини бузилиши кузатилса, ой кунлари 7-10 кун давомида 1 стакандан анор шарбати ичиш керак. Бу тухумдонда гармонлар ишлаб чиқарилишини яхшилайди.
Ҳарорат кўтарилганда, тумов ва томоқ оғриғида. Анор шарбатига озгина асал қўшиб ичинг.

Шишларни кетказиш ва сафро ҳайдаш хусусиятига ҳам эга. Кунига 1/3 стакан шарбат қабул қилиш кифоя.
Иштаҳасизликда: овқатланишдан 4 соат олдин ярим стакан шарбат ичинг.

Юрак хасталикларида 3 ой давомида нонуштадан ярим соат олдин ярим стакан анор шарбати ичинг. 
Қандли диабетда 1 ош қошиқ асал солинган ярим ёки 2 стакан анор шарбатини кунига уч маҳал ичиш мумкин.

Унутманг! Гастрит, бавосил, қабзият ва ошқозон кислотаси ошиб кетганда мумкин эмас.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!