Муборак газни қайта ишлаш заводи 3 нафар паралимпиячига Cobalt автомобили совға қилди

15:03, 03 октябрь

Бразилиянинг Рио шаҳрида бўлиб ўтган паралимпиада мусобақаларида ғолиб бўлган спортчилар Фотима Амилова, Шоҳсанам Тошпўлатова  ва Дмитрий Хорлинлар Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги марказий ўйингоҳда минглаб мухлислар қаршисида муносиб тақдирланди. Бу ҳақда “Машъал” футбол клуби матбуот хизмати хабар бермоқда

Тантанали маросимни, Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Шаропович Рўзиев кириш сўзи билан очиб тадбир иштирокчилари ва ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.  

Фотима Амилова,  Шоҳсанам Тошпўлатова  ва Дмитрий Хорлинларга  Муборак газни қайта ишлаш заводи  томонидан Cobalt автомобилларини топширилди. 

Бунга қадар Ўзбекистон ҳукумати Рио—2016 Паралимпиадасида иштирок этган спортчиларни Malibu автомашинаси ҳамда совриндорларни пул мукофоти билан тақдирлаганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!