Таслим бўлишдан олдин қуйидаги 10 саволга жавоб беринг

15:31, 03 октябрь

Куз келиши билан ҳар қандай одам ўзини ҳорғин ҳис қилади. Кунлар қисқариб, бирпасда қоронғи тушгани учун соат милларини ортга, баҳорга сургинг келади. Шундай тушкунликка тушган пайтингизда қуйидаги 10 тавсияга амал қилишга ҳаракат қилинг, дейди “AdMe.ru” нашри.

Агар бир ёки ярим соат илгари бундай ҳолат юзага келган бўлса, бир стакан сув ичиб, эркин нафас олинг.

Агар икки-уч соат ёки ундан кўпроқ вақт илгари содир бўлган бўлса, бирор нарса тамадди қилинг, фақат мурабболи бутерброд эмас, оқсилли егулик истеъмол қилинг. Инсон мияси ғалати хусусиятга эга. Очликни ҳис қилганда у музлаткич ёки бирор кафега йўл бошлашнинг ўрнига, ижтимоий муаммоларни ёдингизга солади. 

Агар уйингизга яқин жойда спорт зал ёки майдонча бўладиган бўлса, қирқ дақиқа югуришга ҳаракат қилинг. Фаол жисмоний машқдан кейин миянгиз қувонч гармонига эга бўлиб, қушдай енгил тортасиз.

Баъзан тушкунликка тушиб, ўзимизни ҳимоясиз ва ёлғиз ҳис қиламиз, барча ҳаракатимиз бесамар кетаётгандек туюлади. Агар шундай ҳолатга тушсангиз хат ёзинг, хоналарни тозаланг, “Мен қандай зўрман-а, шунча ишни бажардим”, деган хаёлга борасиз.

Тез таъсир қилмаса-да, бир дона олма ёки нокни истеъмол қилиш ҳам кайфиятингизни кўтариб, зерикиш, соғинч ҳиссини йўқотади.

Туғилганимиздан бошлабоқ, ота-онамиз ёки бошқалар томонидан қўллаб-қувватланишни, мақтов гаплар эшитишни хуш кўрамиз. Вояга етиб, ўзимиз мустақил шахс, ота-она бўлганимиздан кейин ўзимизни-ўзимиз мақташни ўрганишимиз, буни унутмаслигимиз лозим. Бу балки кимгадир қийин вазифа бўлиб туюлар, аммо ташқи қиёфамиздами ёки ички дунёмиздами барибир ўзимизга ёқадиган бирор бир хусусиятимиз бўлади.

Кўнгилсиз ҳолат рўй берганига олти соатдан ортиқ вақт кетган бўлса, саккиз соат ухлаб олмагунча муаммони ҳал этишга шошилманг. Бир ўзингиз қарор чиқаришга қийналсангиз, яқин дўстингизни ёрдамга чақиринг, у билан маслаҳатлашинг. Ухлаб, дам олишга, асабларингизни жойига келтиришга ҳаракат қилинг.

Ўзингизга яқин жойдан ёки ижтимоий тармоқдан бирор дўст топинг. Унинг ҳаракатларига диққат билан эътибор беринг. Бирор иши ёқадиган бўлса, самимий тарзда уни мақтанг. Бир пиёла аччиққина чой ичиб, ишингизни қолган жойидан давом эттиринг.

Ота-онаси қучоқлаб, меҳр кўрсатмаган болалар асабий ва ваҳимачи бўлиб вояга етишади. Шунинг учун улардан меҳрингизни дариғ тутмай қучоқлашга, эркалашга ҳаракат қилинг. Беш дақиқалик қучоқлаш нафақат дунёни турли кўнгилсизликлардан қутқаради, балки сизга куч-қувват бағишлаб, кайфиятингизнинг кўтарилишига ҳам сабаб бўлади. 

Агар рўзғор, тирикчилик ташвишларидан чарчаган бўлсангиз, бир стакан сув ичиб, ётиб дам олинг. Оёғингизни юқорига кўтариб, тагига ёстиқ қўйинг. Секин ва чуқур-чуқур нафас олинг. Шу тарзда ўн дақиқа ётинг. Нафас олиш машқларини қайтаринг, нафас олишингизга ва миянгизга келган хаёлларга эътиборли бўлинг.
Ўзингизни асранг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!