Актриса Линдси Лохан Туркияда дам олиш вақтида бармоғидан айрилди

15:37, 03 октябрь

Актриса Линдси Лохан Туркияда дам олаётганида чап қўлининг тўртинчи бармоғидан айрилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

У яхтада сайр қилаётганда, мустақил равишда ўзи лангарни кўтармоқчи бўлган. Оқибатда занжирга ўралиб, сувга тушган. Қулаётганда занжир узилиб кетиб, бармоғини узиб юборган. 

Узилган бармоқ палубадан топилган. Лохан зудлик билан маҳаллий касалхонага ётқизилган. Ўтказилган жарроҳлик операциясида бармоқ жойига қайта тикилган.

Актириса ўзининг Instagram саҳифасига бинтланган қўли акс эттирилган видеолавҳани жойлаштирган.

Линдси Лохан болалигидан бошлаб кинода суратга тушади.  У 11 ёшида “Ота-оналар учун қопқон” комедиясида бош ролни ижро этган (1998). Шундан кейин бир қанча машҳур фильмларда ҳам суратга тушган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!