“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи етакчисини заҳарлашди

15:52, 03 октябрь

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакир ал-Бағдодий юқори лавозимда ишловчи уч жангари билан биргаликда заҳарланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Заҳар жангариларнинг овқатига солинган. Натижада Абу Бакир ал-Бағдодий ва унинг шериклари оғир заҳарланган. Ҳодиса Сурия-Ироқ чегарасидан унча узоқ бўлмаган  Найнава вилоятида рўй берган.

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи аъзолари ал-Бағдодий бўлган ҳудудда текширув ишларини олиб бориб, аҳолини қамоққа олган. Улар овқатга заҳар қўшган одамни аниқлашга киришган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!