“Реал” ярим ҳимоячиси жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли ўтди

16:06, 03 октябрь

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич жароҳати туфайли жарроҳ столига ётган эди. Хорватиялик футболчи операция муваффақиятли ўтганини маълум қилди.

“Операция муваффақиятли ўтди, барчаси режадагидек кетмоқда. Шифокорлар Лейес ва Арамберрига ҳамда “Реал” шифокорлар штабига ташаккур. Мухлислар ва жамоадошларимга эса далда учун раҳмат”, – деди Модрич.

Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич тиззасидан жароҳат олгани учун операция қилинди. Унинг сафга қайтиш муддати кейинроқ аниқ бўлади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!